Шавкат Мирзиёев бўрондан зарар кўрган Бухорога жўнаб кетди
Жамият
−
28 Апрель 2020
12722Кеча, 27 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар етказган.
Бугун, 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода кучли шамол эсиб, ёмғир ёғиши натижасида бинолар зарар кўрди, дарахтлар синиб инфратузилмага зарар етказди. Табиий офат вақтида 31 киши жароҳатланиб, 1 киши вафот этди.