Шармандали мағлубиятдан сўнг “Боруссия Д” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Спорт

image

Германиянинг “Боруссия Дортмунд” клуби раҳбарияти бош мураббий Люсьен Фаврни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида хабар берилган.

63 ёшли мутахассисни истеъфога чиқариш тўғрисидаги қарор Германия чемпионатининг 11-тури доирасида “Штутгарт”дан учралган мағлубиятдан сўнг (1: 5) қабул қилинган. Бу дортмундликлар учун ўз уйларидаги кетма-кет учинчи мағлубияти эди.

Айни пайтда “Боруссия Д” 19 очко билан Бундеслига турнир жадвалида бешинчи ўринда, “Бавария” эса, 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фаврнинг собиқ ёрдамчиси Эдин Терзич клубнинг вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унинг ёрдамчилари Себастян Гепперт ва Отто Аддо бўлади.

Швейцариялик Люсьен Фавр 2,5 йил давомида “Боруссия Д” бош мураббийи бўлиб ишлади ва 2019 йилда Германия Суперкубогини қўлга киритди. Бунгача у Германиянинг “Герта”, “Боруссия” (Мёнхенгладбах), Франциянинг «Ницца» жамоаларида мураббийлик қилган. “Цюрих” клуби билан биргаликда икки карра Швейцария чемпиони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Боруссия Фавр

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг