“Барселона” ва ПСЖ ярим финал масаласини ҳал қилди
Спорт
−
16 Апрель
356216 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Астон Вилла” ўз уйида ПСЖни 3:2 ҳисобида, “Боруссия” эса “Барселона”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Дортмундда енгилган “Барселона” ярим финалга чиқди
“Сигнал Идуна Парк” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 10-дақиқасидаёқ мезбонлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди ва 11 метрлик жарима зарбасидан ҳужумчи Гирасси унумли фойдаланди ҳамда ҳисобни очди. Иккинчи тайм бошида, яъни 49-дақиқада ва 76-дақиқада Гирасси яна иккита гол урди ва ўз номига хет-трикни ёздириб қўйди. 54-дақиқада дортмундликлар ҳимоячиси Бенсебаини ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Якуний ҳисоб 3:1 “Боруссия” ғалаба қозонди, аммо икки ўйин натижасига кўра, 5:3 ҳисоби қайд этилиб, “Барселона” ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Каталонияликларнинг ушбу босқичдаги рақиби “Интер - “Бавария” ўртасидаги баҳс ғолиби бўлади. Қайд этиш керак, “Барселона” 2025 йилдаги илк мағлубиятини айнан “Боруссия Дортмунд”дан қабул қилиб олди.
“Астон Вилла” камбэкка яқин эди, аммо ПСЖ уддалади
Бирмингемда ўтган баҳсда дастлаб 11-дақиқада парижликлар ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ҳисобни очди. 27-дақиқада Нуно Мендеш орадаги фарқни иккитага оширди. 34-дақиқада Юри Тилеманс ҳисобни қисқартирди. 55-дақиқада Макгин супер гол йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 57-дақиқада Эзери Конса “Астон Вилла”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин якунига қадар мезбонларда бир нечта қулай вазиятлар бўлди, масалан, Марко Асенсионинг бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасини Доннарумма қайтарди. Баҳс якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва шу тариқа парижликлар икки ўйин натижасига кўра, 5-4 ҳисобини қайд этган ҳолда ярим финалга йўл олди. Эндиликда ушбу босқичда Энрике қўл остидаги клуб “Реал Мадрид” - “Арсенал” ўртасидаги ғолиб билан баҳс олиб боради.
Маълумот ўрнида, 17-апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинининг икки учрашуви ўтказилади. Унда “Реал” ўз уйида “Арсенал”ни, “Интер” “Бавария”ни қабул қилади.