Шамоллаш вақтида салбий таъсир қилувчи ичимликлар ҳақида эшитганмисиз?

Саломатлик

image

Чой ва қаҳва кофеиннинг кўплиги туфайли одамни совуқдан ёки гриппдан қутқаришни секинлаштириши мумкин. Тиббиёт журналисти Ольга Кашубина бу икки ичимлик танани даволашга қандай халақит бериши ва уларни ўрнини босувчи ичимликлар ҳақида гапириб берди.

Иссиқ ичимликлар шамоллаш ва гриппдан даволаниш жараёнини тезлаштириши ҳақидаги гаплар энг кенг тарқалган миш-мишлардир. Бунга амал қилиш керакми ёки йўқ – буни ҳар ким ўзи ҳал этади. Аммо барча билиши керак бўлган муҳим жиҳат бор. Унинг сўзларига кўра, касаллик пайтида ҳамма иссиқ ичимликлар ҳам кишига ёрдам бермайди. Aксинча, улар  ичида табиий тикланиш жараёнини секинлаштирадиганлари ҳам бор.

"Шамоллаш ҳолатида қаҳва ёки чойдан бошқа нарса ичишни тавсия қиламан. Ҳарорат кўтарилганда сув, шарбат, мевали ичимликлар ёки бошқа бирон бир нарса ичишингиз керак. Бу ичимлик таркибида кофеин бўлмаслиги зарур, шундан сўнг сиз хотиржам ухлайсиз. "Уйқу - бу шамоллашнинг энг яхши давоси", - деди Ольга Кашубина.

Ичимлик таркибидан ташқари, унинг ҳарорати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хиралашган ичимлик ичиш умуман керак эмас, дейди Ольга Кашубина. Унинг таъкидлашича, беморнинг танасига таъсири ичимликнинг ҳароратига боғлиқ.

Шу билан бирга, чой, қаҳва, сув ва бошқа нарсалар каби ичимликларни дори сифатида қўллаб бўлмайди. Улар фақат тананинг табиий шифо жараёнини тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

саломатлик

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг