Шахмат. ЖЧда ярим финалга йўл олган Абдусатторовнинг рақиби маълум бўлди

Спорт

image

Исландия пойтахти Рейкьявикда шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship 2022” мусобақаси давом этмоқда. Нуфузли турнирда Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Кечаги баҳсларда Нодирбек россиялик Ян Непомняшийни иккала партияда ҳам мағлубиятга учратди. Абдусатторов АҚШ вакили Уэсли Со билан кечган баҳсларда эса дуранг ва мағлубиятга имзо чекиб, умумий 10 очко билан гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олди.

Натижаларга кўра А гуруҳида етакчи бўлган Нодирбек Абдусатторов Б гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Хикару Накамурага қарши ярим финал баҳсида дона суради. Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен эса Ян Непомняший билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Бугун мусобақада дам олиш куни ҳисобланади. Эртага, 29 октябрь куни Жаҳон чемпионатининг финалчилари маълум бўлади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шахмат Абдусатторов

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг