Шахмат. Йирик мусобақада Абдусатторов 4-ўринни эгаллади

Спорт

image

Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳри мезбонлик қилган "Fischer Random World Championship" мусобақаси якунланди. Мусобақани жуда муваффақиятли бошлаган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов якунда 4-ўрин билан чекланди.

Ярим финалда америкалик Хикару Накамурага имкониятни бой берган Нодирбек 3-ўрин учун баҳсда норвегиялик Магнус Карлсен билан тўқнаш келди. Карлсенга қарши дастлабки партияни ғалаба билан бошлаган Абдусатторов қолган партияларда мағлубиятни қабул қилиб олди - 1:3. Шундай қилиб Абдусатторов Жаҳон чемпионатининг 4-ўринини қўлга киритиб, 40 минг АҚШ долларига эга бўлди.

Турнирнинг финалида FIDE байроғи остида қатнашаётган россиялик Ян Непомняший америкалик Хикару Накамурага қарши дона сурди. 4 партия давомида томонлар 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этишди. Ҳал қилувчи 5-партияда эса оқ доналарда ўйнаган Накамура ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Накамура мусобақа ғолиби сифатида 150 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди. 2-ўринни қўлга киритган Ян Непомняший 85 000, 3-ўрин соҳиби Магнус Карлсен 55 000 доллар билан тақдирланди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шахмат

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг