Шахмат: Тоҳиржонова бошчилигида АҚШ аёллар жамоаси Олимпиадада совриндор бўлди
Спорт
−
23 Сентябрь
8401Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси баҳслари якунланди. Турнир якунларига кўра аёллар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова бошчилигидаги АҚШ аёллар жамоаси 3-ўринни эгаллади.
АҚШ аёллар жамоаси 11 та имкониятдан 17 очко жамғарди. Бу борада 2-ўрин Қозоғистонга, 1-ўрин эса Ҳиндистон жамоасига насиб этди.
АҚШ жамоаси вакили 25 ёшли Гулруҳбегим Тоҳиржонова 11 та турдан 10 тасида рақибларга қарши дона суриб, 3 та партияда рақибларидан устун келди ва яна 4 та баҳсда дурангга имзо чекди.
Ўзбекистон аёллар жамоаси эса 16 очко билан 12-ўринни эгаллади. Мусобақа давомида Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Нилуфар Ёқуббоева ва Нодира Нодиржонова мамлакат шарафини ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон эркаклар жамоаси Олимпиадани 3-ўринда якунлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси