Ўзбекистонлик шахматчи йигитлар бронза медалини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 22 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат Олимпиадасининг 11-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Франция билан баҳс олиб бориб, ғалаба қозонди ва бронза медалига эга чиқди. 

Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев ва Жавоҳир Синдоров дуранг қайд этган бўлса, Шамсиддин Воҳидов ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик қизлар жамоаси эса Туркия вакиллари билан ўйнади ва ғалаба қозонди. Нодира Нодиржонова ҳамда Нилуфар Якуббоева ғалаба қозонган бўлса, Умида Омонова дуранг қайд этди. Афрўза Ҳамдамова эса рақибига имкониятни бой берди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси якуний жадвалда 3-ўринни эгаллади. 2-ўриндаги АҚШ билан очколар бир хил, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича америкаликлар олдинда бўлди.

Қизлар терма жамоаси эса якуний жадвалда 12-поғонани банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига Хитой, Украина, Польша, Болгария, Аргентинадан ортда қолди.

Шунингдек, тахталар кесимида: 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди. Тахталар кесимида: 4-тахтада Нодира Нодиржонова 3-ўрин ва бронза медални қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада шахмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг