Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг интервьюси қанчага сотилади? 

Олам 2981
image
-

Американинг CBS телеканали журналист Опра Уинфрининг шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл билан бўлган интервьюсини трансляция қилиш ҳуқуқи учун 9 миллион долларгача лицензия тўловларини тўлайди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берган.

Манбага кўра, CBS ва Уинфрининг "Harpo Productions" продюсерлик компанияси ўртасидаги келишув доирасида телеканал 7 млн доллардан 9 млн долларгача тўлайди. 

Икки соатлик интервью CBS телеканалида эртага, 7 март куни намойиш этилади. 

Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, CBS реклама харидорларидан интервью трансляцияси пайтида 30 сония эфир вақти учун тахминан 325 минг доллар талаб қилади, бу одатдаги реклама вақтидан икки баравар кўп. 

Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг вакили уларга интервью учун компенсация берилмаётганини айтган. 

Маълумот ўрнида, суҳбат давомида шаҳзода Гарри онаси малика Диана ҳақида ҳам гапирганди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×