Шаҳзода Гарри онаси малика Диананинг тақдири ўзида такрорланаётганини айтди

Олам 5300
image

Сассекс герцоги Гарри рафиқаси Меган Маркл билан биргаликда машҳур америкалик журналист Опра Уинфрига интервью берди. Суҳбат давомида у онаси малика Диана ҳақида ҳам гапирган. Бу ҳақда "BBC" хабар бермоқда. 

Шаҳзода Гарри бир вақтлар Уэльс маликаси билан бўлган воқеа ўзи билан такрорланаётганидан хавотирда эканини тан олган. 

Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси ушбу оғир пайтларда рафиқаси Меган Маркл унинг ёнида бўлганидан хурсанд эканини айтган. 

Герцог малика Диана 1996 йилнинг август ойида эри, Уэльс шаҳзодаси Чарльз билан ажрашгани сабабли қироллик оиласини тарк этганда нималарни бошдан кечирганини тасаввур ҳам қила олмаслигини таъкидлаган. Ўшанда малика Диана қироллик олий мартабасидан воз кечган. 

Аввалроқ, герцог ва герцогиня Гарри ва Меган Британия Қироллик оиласига аъзолик мақомидан ва унга қўшиб берилган қироллик вазифаларидан бутунлай воз кечгани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот ўрнида, Уэльс шаҳзодаси Чарльзнинг кенжа ўғли Гарри 2017 йил ноябрь ойида америкалик ажрашган актриса Меган Маркл билан унаштирилган. Уларнинг тўйи 2018 йил 19 май куни Виндзорда бўлиб ўтди. Бир йил ўтгач, улар Арчи исмли ўғил кўрди. 

2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди. 

Маълум бўлишича, улар буни молиявий мустақилликка эришиш учун қилган. Ушбу қарор 2020 йил март ойида кучга кирди. Шаҳзода бир йил ичида фикрини ўзгартиришга ҳақли эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 187
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×