Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким келди

Жамият

image

Акамурод Авазович Узоқов Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, 27 октябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлигида аппарат йиғилиши ўтказилган. Йиғилишда вилоят ҳокими Муроджон Азимов ҳам иштирок этиб, сектор раҳбарлари ва масъуллар олдида турган вазифалар ва уларнинг ижросига тўхталган. 

Йиғилишда Акамурод Авазович Узоқовга Шаҳрисабз шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилган.

Маълумот ўрнида, Акамурод Авазович Узоқов шу вақтгача Шаҳрисабз шаҳри ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

2020 йил ноябрдан буён Шаҳрисабз шаҳрига раҳбарлик қилиб келаётган Акром Сулаймонов Деҳқонобод тумани ҳокими сифатида иш бошлагани сабаб вазифасидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрисабз тайинлов ҳоким

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг