Шаҳрам ва Муроджон WBC рейтингидан илк бор жой олди
Спорт
−
15 Май 2019
4836Профессионал бокснинг нуфузли йўналиши саналган WBC аперль ойи учун янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади.
Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров (12-0, 4 КО) янги рейтингда бир ой олдинги поғонасидан битта ўрин юқорилаб, 4-поғонага жойлашган. WBC Silver камари соҳиби бўлган Азизбек яқин вақтлар ичида камарини ҳимоя қилиши шарт бўлади.
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) эса рейтингда бир ой олдинги ўрни — 4 ўрнини сақлаб. Айни вақтда у IBF рейтингида биринчи, WBO рейтингида эса 9-ўринларни эгаллаб турибди.
WBC рейтингидан илк марта яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи жой олди. Иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) мазкур рейтингда 22-ўринда қайд қилинган бўлса, ярим ўрта (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) 34-поғонадан жой олган. Аҳмадалиев айни вақтда WBA йўналиши рейтингида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов ўз вазнида 14-поғонадан жой олган.
WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь