Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 3 август куни ўтказади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

3 август куни ўзбекистонлик бошқа бир профессионал боксчи Исроил Мадримов Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида америкалик машҳур боксчи Теренс Кроуфордга қарши WBA чемпионлик камари ҳамда биринчи ўрта вазнда вакант, яъни эгасиз бўлиб турган вақтинчалик WBO камари учун жанг қилади. 30 ёшли Ғиёсов ҳам айнан Мадримов жанг қиладиган оқшомда рингга кўтарилади.

Ҳозирча Шаҳрам Ғиёсовнинг рақибини номи аниқ эмас. Тез орада ўзбекистонлик боксчига қарши рингга чиқадиган боксчи номи аниқ бўлади. 

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов шу вақтга қадар профбоксда 15 марта рингга кўтарилиб, барча жангларидан рақибларидан устун келган. Тўқнашувларнинг 9 тасида Ғиёсов рақибларини нокаутга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made