Шаҳрам Ғиёсовнинг америкалик енгилмас билан жанги тасдиқланди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов шу йилнинг 17 июнь куни WBA eliminator жангида иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Ғиёсовга америкалик енгилмас боксчи Харольд Кальдерон рақиблик қилади. Ушбу жангда ғалаба қозонган спортчи WBA камари учун мажбурий даъвогарга айланади. Ғиёсов – Кальдерон тўқнашуви АҚШнинг Луизиана шаҳридаги “Smoothie King Center” аренасида ўтказилади.

“Жангим 17 июнь куни АҚШда бўлиб ўтади. Рақибим америкалик енгилмас спортчи. Насиб қилса, уни мағлуб қилганимдан кейин чемпионлик жангига бир қадам қолади", дейди Ғиёсов.

Малумот учун, америкалик Харолд Калдерон профбоксда 27 та жанг ўтказиб, барча тўқнашувларда рақибларидан устун келган. Ғиёсов эса профессионал боксда 13 та жанг ўтказиб, ғалабага эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов профессионал бокс Харольд Кальдерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг