Шаҳрам Ғиёсов WBA чемпионлик камари учун даъвогарга айланди
Спорт
−
25 Февраль
14431Бугун, 25 февраль куни профессионал бокснинг яримўрта (-66,5 кг) вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Шаҳрам Ғиёсов (14-0, 9 КО) ўзининг 15-жангини мексикалик 34 ёшли Пабло Сезар Канога (35-8-1, 25 КО) қарши ўтказиб ғолибликни қўлга киритди.
Бир кун аввал ҳар икки боксчи тарозидан ўтган ва белгиланган вазн меъёрини бажарган эди. Шаҳрам 66,5 кг, Пабло эса 66,2 кг тош босган.
Ушбу жанг Ўзбекистон вақти билан бугун тонгги 05:30лар атрофида АҚШнинг Орландо шаҳрида ўтказилган.
Бу ўзбекистонлик боксчининг профессионал фаолиятидаги 15-ғалабаси бўлди, шундан тўққизта жанг муддатидан олдин якунланган.
Жанг 12 раунд этиб белгиланганди, аммо 11-раунд якунланган пайтда Сезар Кано жароҳат олиб, жангни давом эттира олмаган.
Ҳакамлар ғолибни очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди. Учала ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди (109-99).
Жангнинг учинчи раундида Шаҳрам рақибини нокдаун қилишга ҳам муваффақ бўлган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь