Шаҳрам Ғиёсов рақибини нокаутга учратиб, ғалаба қозонди (видео)

Спорт 12660
image

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини никарагуалик Уистон Кампосга (31-8-6 , 19 КО) қарши ўтказди.

Ғиёсов ва Кампос жанги муддатидан аввал якунланди. Ўзбекистонлик боксчи учинчи раунд охирида рақибини нокаутга учратди.

Никарагуалик боксчини мағлуб қилган Ғиёсов профессионал боксдаги ўнинчи жангида 10-ғалабасини қўлга киритди.

У сўнгги марта 2019 йилнинг августида Мексикада рингга кўтарилиб, колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересни (33-4-2, 21 КО) мағлуб этган ва WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилганди. 

У навбатдаги жангини мексикалик Франциско Рохога қарши ўтказиши режалаштирилганди, аммо Рохода коронавирус аниқлангани сабаб, рақиб ўзгарди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 348
Рейтинг: 3.1
t
×