Шаҳрам Ғиёсов рақибини нокаутга учратиб, ғалаба қозонди (видео)
Спорт
−
16 Август 2020
13502Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини никарагуалик Уистон Кампосга (31-8-6 , 19 КО) қарши ўтказди.
Ғиёсов ва Кампос жанги муддатидан аввал якунланди. Ўзбекистонлик боксчи учинчи раунд охирида рақибини нокаутга учратди.
Никарагуалик боксчини мағлуб қилган Ғиёсов профессионал боксдаги ўнинчи жангида 10-ғалабасини қўлга киритди.
Shakhram Giyasov improves to 10-0 🇺🇿💯 pic.twitter.com/AQs7CoEAs2
— DAZN USA (@DAZN_USA) August 16, 2020
У сўнгги марта 2019 йилнинг августида Мексикада рингга кўтарилиб, колумбиялик собиқ жаҳон чемпиони Дарлис Пересни (33-4-2, 21 КО) мағлуб этган ва WBA International чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.
У навбатдаги жангини мексикалик Франциско Рохога қарши ўтказиши режалаштирилганди, аммо Рохода коронавирус аниқлангани сабаб, рақиб ўзгарди.