Шаҳрам Ғиёсов профбоксдаги 16-ғалабасига эришди

Спорт

image

Бугун, 1 август тонгида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд ўртасидаги тўқнашувнинг андеркардида навбатдаги жангини ўтказиб, мағлубиятсиз юришини давом эттирди.

АҚШнинг Санта Моника шаҳрида кечган 10 раундлик жангда Ғиёсов мексикалик Мигель Паррани очколар ҳисобига кўра таслим этди. Ҳакамларнинг икки нафари Шаҳрам (96:93, 95:94), яна бири рақибнинг ғалаба (95:94) қозонганини қайд этди.

Шундай қилиб, 30 ёшли Парра фаолиятидаги 5-мағлубиятини қабул қилиб олди, Ғиёсов эса 16-ғалабасини тантана қилди.

Қайд этиш жоиз, “Riyadh Season” ташкилотчилари томонидан ўтказилаётган турнирнинг асосий карди 3 август куни бўлиб ўтади. Марказий жангда ўзбекистонлик Исроил Мадримов америкалик Теренс Кроуфордга қарши WBA камари, биринчи ўрта вазнда вакант бўлиб турган WBO камари учун жанг қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд Мигель Парра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made