Шаҳобиддин Зоиров Токиога йўлланмани қўлга киритди
Спорт
−
09 Март 2020
5921Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. Бироз аввал ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) чорак финал баҳсини ўтказди.
Эронлик Омид Аҳмадисафага қарши рингга кўтарилган Шаҳобиддин Зоиров жангда тўлиқ устунлик қилди ва рақибини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба бухоролик боксчига Токио-2020 йўлланмасини тақдим этди.
Рио-2016 Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров Токиода ўз чемпионлигини ҳимоя қиладиган бўлди. Зоиров Ўзбекистон делегацияси учун Токио-2020 Олимпиадасининг 18 йўлланмасини олиб берди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этган Баҳодир Жалолов ҳам Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь