Ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони IBA камари учун жанг қилади

Спорт

image

Жорий йилнинг 6 апрель куни Мексиканинг Агуаскальентес шаҳрида бокс бўйича “IBA Чемпионлар оқшоми” ўтказилади. Мазкур кечада ўзбекистонлик Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади. 

Зоиров энг енгил вазнда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) чемпионлик камари учун жанг қилади. Унга мексикалик Исраэль Гонсалес рақиблик қилади.

Маълумот учун, Гонсалес профессионал боксдаги фаолияти давомида 34 та жанг ўтказиб, 28 ғалаба, 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. У тўрт бор жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиққан ва барчасида мағлуб бўлган. 31 ёшли Шаҳобиддин Зоиров эса профрингда жами 5 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларидан устун келган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Шаҳобиддин Зоиров Исраэль Гонсалес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг