Белград-2021: ЖЧда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади
Спорт
−
31 Октябрь 2021
3545Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Эртага, 30 октябрь куни тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи баҳсларда иштирок этади. Дастлаб 54 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров япониялик Томоя Цубоига қарши рингга кўтарилади.
Ҳарбий боксчилар ўртасида Жаҳон чемпиони Лазизбек Муллажонов (+92 кг) англиялик Делишес Орьега қарши рингга кўтарилади. Ушбу беллашув соат 19:40 дан сўнг, старт олади. 22 ёшли фарғоналик чарм қўлқоп устаси дкастлабки босқичда Эрон вакили Пуриа Амирига қарши баҳс олиб бориб, ишончли ғалабага эришди.
60 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков словакиялик Тадей Чернога билан “ҳисоб-китоб” қилади. Илк жангида Халаков Македония вакили Жасин Лямани катта устунлик билан мағлуб этган.
Ўзбекистонлик боксчиларнинг бугунги иштирокини Мадиёр Саидраҳимов (92 кг) қозоғистонлик Айбек Оралбайга қарши жанг билан якунлаб беради. Саидраҳимов 1-беллашувда болгариялик Владислав Смиагликовга имконият қолдирмаган эди.
Маълумот учун, Европада қишки мавсумга ўтилиши муносабати билан жанглар вақти бир соатга олдинга сурилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15