Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
26 Май 2019
6637Кеча, 25 май куни Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида ишлаб келган Облақулов Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Zarnews.uz нашри хабар бермоқда.
Бобурмирзо Облақулов 1972 йил Каттақўрғон туманида туғилган бўлиб, Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган, Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси