Шаҳар прокурори Самарқанд ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Жамият

image

Кеча, 25 май куни Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида ишлаб келган Облақулов Бобурмирзо Саломович Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Zarnews.uz нашри хабар бермоқда.

Бобурмирзо Облақулов 1972 йил Каттақўрғон туманида туғилган бўлиб, Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган, Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг