Шаҳар мэри ҳибсга олинди

3-саҳифа

image

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Россия Федерациясининг Курган шаҳар мэри Елена Ситниковани ҳибсга олди. Бу ҳақда “Известия” манбаси хабар берди.

Айни пайтда Ситникова фаолият юритган шаҳар ҳокимлигида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, ҳибсга олиш 2023 йил баҳорида Курган вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ситникова 2021 йил 7 июлдан бошлаб Курган шаҳар думаси қарори билан вилоят марказини бошқарган. Бунгача у Курган раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган ва ижтимоий сиёсат бўлимини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 декабрь куни Россия Федерацияси Тергов қўмитаси “Роскосмос” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари Олег Фролов ва унинг икки шериги ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланиб ҳибсга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Федерацияси Курган шаҳар шаҳар мэри Елена Ситниковани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made