Москвадаги терактни оқлаган ўзбекистонликка жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
29 Март
26951Россия Федерациясининг Олтой ўлкасида Рубтсвоск шаҳридаги дўконлардан бирида ишловчи ўзбекистонликка нисбатан "Крокус"даги қонли ҳужумни ошкора оқлаб чиққани учун жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рубтсовк вилояти судлари матбуот хизмати хабар қилган.
Маълум бўлишича, 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси 27 март куни қўлга олинган. Унга нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
“Айбланувчи жорий йилнинг 24 март куни Рубтсовкдаги дўконда одамларга Москва яқинидаги терактни оқлаб гапирган. 28 март куни унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси 1-қисми (террорчилик фаолиятига оммавий чақириқлар, терроризм ёки терроризм ташвиқотини оммавий равишда оқлаш) айби билан 2024 йил 26 майга қадар икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жорий ҳафтада “Крокус Сити Ҳолл”да теракт содир этишда гумон қилинганлар ҳамда ИШИДнинг Хуросон гуруҳига алоқадор деб ҳисоблаган тўққиз кишини ҳибсга олганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси