ШҲТнинг маданий ва туристик пойтахти эълон қилинди

Олам

image

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари вакиллари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига ташкилотнинг маданий ва туристик пойтахти мақомини бериш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда бугун, 3 апрель куни ШҲТга аъзо давлатлар Маданият вазирликлари раҳбарларининг онлайн учрашуви якунлари бўйича Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

“ШҲТга аъзо давлатлар вазирлари Олмаота шаҳрини 2023-2024 йилларга мўлжалланган ШҲТнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти сифатида тасдиқлаш таклифини қўллаб-қувватладилар”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, тадбирда Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон каби давлатлар вакиллари иштирок этган. 

Маълумот учун, ШҲТнинг маданий ва туристик пойтахти мақомини бериш амалиёти 2022 йилдан Ўзбекистон ташаббуси билан жорий этилган. Биринчи марта бундай мақом Ҳиндистоннинг Варанаси шаҳрига берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2021-2022 йилларда ШҲТга раислик қилган. 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган саммитдан сўнг раисликни Ҳиндистонга топширган эди. Жорий йилнинг май ойида Ҳиндистон раислигида Гаода аъзо мамлакат раҳбарлари иштирокида саммит ўтказилиши режалаштирилган. 2023 йил июлидан 2024 йил июлигача эса ШҲТга раислик Қозоғистонга ўтиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ШҲТ Олмаота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг