ШҲТга аъзо давлат раҳбарлари Нью-Деҳлидаги саммитга бормайди. Нима учун?
Олам
−
31 Май 2023
13925Жорий йилнинг 4 июль куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити Ҳиндистон Пойтахти Нью-Деҳлида виртуал форматда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг тарихда илк бор ШҲТга раислиги доирасидаги 23-саммит онлайн форматда бўлиб ўтади. “The Hindu” нашри берган маълумотларга кўра, саммитнинг онлайн шаклга ўтказилишига ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг иш жадвали билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Хитой ва Покистон раҳбарлари саммитда қатнашишини тасдиқламагани ҳамда Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг иш жадвали “жуда тиғиз” экани ҳам саммит форматининг ўзгаришига асос бўлган. Россия Президенти Владимир Путиннинг иштирокига эса 30 май куни Москвага амалга оширилган дрон ҳужуми халал берган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Саммитда видеоконференцалоқа воситасида иштирок этиш учун ташкилотга аъзо барча давлатлар – Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари таклиф этилган. Шунингдек, Эрон, Беларусь ва Мўғулистон кузатувчи давлат сифатида саммитда қатнашади. ШҲТ анъанасига кўра, Туркманистон ҳам меҳмон сифатида чақирилган.
Маълумот учун, бугунгача ШҲТ саммити фақат икки маротаба онлайн форматда ўтказилган. Саммит 2020 йилда Россия раислигида COVID пандемияси туфайли виртуал тарзда ўтказилган бўлса, 2021 йилда Тожикистонда гибрид режимда амалга оширилган – баъзи давлат раҳбарлари масофадан иштирок этган. Ўтган йили Самарқандда ўтказилган саммитда эса ташкилотнинг барча аъзолари яна юзма-юз учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь