ШҲТ етакчилари Хитойда йиғилади

Олам

image
Саидов Цзиньпинга Мирзиёевнинг саломини етказди north_east

Саидов Цзиньпинга Мирзиёевнинг саломини етказди

Хитой 31 августдан 1 сентябрга қадар Тянжин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И кеча, 15 июль куни ШҲТ Бош котиби Нурлан Ермекбаев билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғининг қўшимча қилишича, саммитда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва 10 дан ортиқ халқаро ташкилот раҳбарлари иштирок этади.

Маълумот учун, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда ташкил этилган. Ташкилотга ўнта давлат киради: Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Беларусь (2024 йилдан). ШҲТга аъзо давлатлар давлат раҳбарларининг учрашуви 2025 йил август охири – сентябрь ойи бошида Хитойда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 11 июль куни Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммити арафасида Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ШҲТга аъзо бўлмоқчи эканлигини маълум қилганди. Жорий йилда Арманистон ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш истагини билдирди


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ШҲТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг