Беларусь ШҲТга аъзо бўлди

Олам

image

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммити Беларусни ташкилотга қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатларни имзолаш маросими билан бошланди.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг маълум қилишича, Беларусь қисқа вақт ичида ташкилотда тўлиқ иштирок этиш учун барча тартиб-қоидаларни якунлаган. Шундай қилиб, мамлакат ташкилотнинг тўлиқ ҳуқуқли, ўнинчи аъзосига айланди. Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳам худди шундай мақомга эга.

Аъзо давлатлар раҳбарлари Беларуснинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни тугаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни имзолади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001 йилда Шанхайда ташкил этилган. Ташкилотнинг асосий мақсадлари – иштирокчи давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий соҳаларда ривожланишдир. 2015 йилдан бери Беларусь ШҲТда кузатувчи мақомига эга, 2022 йилда эса ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза топширган.

Илгари учта давлат кузатувчи давлат мақомига эга бўлган, яна саккизтаси эса бу мақом учун ариза берган. Бундан ташқари, 14 давлат мулоқот бўйича ҳамкор мақомига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Остона Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг