ШҲТ вазирлари Ҳиндистонда йиғилди
Олам
−
04 Май 2023
7906Жорий йилнинг 4-5 май кунлари Ҳиндистон томони раислигида Гоа штатининг Панажи шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Айтилишича, вазирлар мажлиси кун тартибининг марказида аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари, хусусан, саммитда қабул қилиниши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш, Эрон Ислом Республикаси ва Беларусь Республикасининг ШҲТга аъзо давлатлар сифатида ташкилотга қабул қилиш жараёнини муҳокама қилиш ва бошқалар туради. Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Мазкур йиғилишда қатнашиш учун ШҲТга аъзо давлатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонга борди. Улар орасида Покистон Ташқи ишлар вазири Билавал Зардари ҳам бор бўлиб, бу Покистонлик Ташқи ишлар вазирининг 12 йил ичида Ҳиндистонга биринчи ташрифи ҳисобланади.
ШҲТ Осиёдаги сиёсий ва хавфсизлик блоки бўлиб, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзоларидир.
4-5 май кунлари бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг июль ойида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг асосий саммити бўлиб ўтади, унда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистонга келиши кутилмоқда.
LiveБарчаси