Севган қизига “шантаж” қилган йигит ИИБ ходимлари томонидан ушланди
Local
−
12 May 2020 20418 1 minute
Жорий йилнинг 6 май куни Навоий вилоятида ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирга вилоятнинг Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи С.Ў. нинг аризаси сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 27 ёшли Ф.Х. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар С.Ў. билан яқин муносабатда бўлиб келган. С.Ў. фош этилишини хоҳламаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини маълум қилиб, ундан 3 000 000 сўм пул талаб қилган. Шу куни соат 18:30 у пулларни олган вақтида ушланган.


“Тадбир давомида Ф.Х. дан 3 000 000 сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган”, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August