Сергелидаги метро сентябрь ойида очилади
Жамият
−
29 Май 2020
57747 километр узунликдаги Сергели ер усти метросини жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани мутасаддилари, аҳоли вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
"Бугун бу ерга келишимдан мақсад - коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда халқимизни нималар ўйлантираётгани, одамлар ҳаётини яхшилаш учун яна нималар қилиш кераклигини биргаликда фикрлашиб олиш", дейди давлат раҳбари.
Сергели тумани учун шакллантирилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Жумладан, жорий йилда умумий қиймати 1,8 триллион сўмлик 61 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 5 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Шунингдек, 22 та лойиҳа бўйича 83 миллион доллар миқдорида ҳорижий сармоялар ўзлаштирилади. Мисол учун, Тошкент қувур заводида жорий йилда хитойлик ҳамкорлар билан бирга 85 миллион доллар инвестиция эвазига йилига 500 минг тонна металл лист ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади.
Чирчиқ дарёсининг Бектемир ва Сергели туманларидан оқиб ўтувчи 16 километрлик қисмидаги ўзанларни 65-80 метргача қисқартириш орқали қўшимча 565 гектар бўш ер захираси пайдо бўлади. Бу ерда янги инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш орқали қўшимча 160 минг янги иш ўрни яратиш мумкин. Мутасаддиларга бу масалани атрофлича ҳисоб-китоб қилиб, уларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Давлат раҳбари кичик бизнесни ривожлантириш, аҳоли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали бандликни ошириш, камбағалликни қисқартириш зарурлигини таъкидлади.
Транспорт ва коммунал хўжалик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан қиймати 83 миллион доллар бўлган, 7 километр узунликдаги Сергели ер усти метроси қурилмоқда. Уни жорий йил сентябрь ойида фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилди.
Оқова сув ва иситиш тармоқларини яхшилаш, марказий иссиқлик тизимини ёпиқ тизимга ўтказиш орқали модернизация қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь