Сергелидаги корхонада ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Бугун, 5 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган корхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 12:30 да Сергели туманининг Хонабод кўчасида жойлашган корхона ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:34 да етиб бориб, ёнғин соат 12:41 да ўраб олинган ва соат 12:43 да ёнғин ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин оқибатида 20 квадрат метр очиқ майдонда қурилиш чиқиндилари ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Тошкент шаҳридаги "запчаст" бозорида ёнғин чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сергели

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг