Тошкентдаги “запчаст” бозорида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
27 Март
6210Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги "запчаст" бозорида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси буни тасдиқлади.
Билдирилишича, бугун, 27 март куни соат 06:50 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Кичик ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган 2 қаватли бинолардан бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 06:57 да етиб борган. Ёнғин соат 07:20 да ўраб олинган ва соат 07:23 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин оқибатида 2 қаватли бинолардан бирида тахминан 100 квадрат метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Тошкент шаҳридаги “Самарқанд дарвоза” маҳалла фуқаролар йиғинида кучли ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь