Сергелида Шаҳноза Мирзиёева лойиҳаси асосида 2 та боғча очилди

Жамият

image

Пойтахт Тошкентнинг Сергели туманида иккита янги мактабагача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади. Эътиборли жиҳати шундаки, МТТ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – МТВ Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева лойиҳаси асосида яратилган. МТТ очилиш маросимида Шаҳноза Мирзиёева ҳам иштирок этди. 

Мактабгача таълим вазирлиги раҳбари Агриппина Шин Сергелидаги мактабгача таълим маскани ҳақида сўз юритар экан, барчага ушбу замонавий ва шинам боғчалар лойиҳаси муаллифи Шаҳноза Мирзиёева эканлигини маълум қилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан “Бахтли болалик”ва “Билимлар мамлакати” деб номланган иккита давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Ушбу замонавий боғчалар Туманнинг Қумариқ ҳамда 5А даҳасида жойлашган бўлиб, шу пайтгача Ўзбекистонда фаолият юритган МТТлардан тубдан фарқ қилади, деб ёзмоқда “Спутник”.

Йирик жавонлар ўрнини мобиль модуллар эгаллаган. Ўйин ва ўқув қуроллари болалар бўйи етадиган жойда жойлашган. Гуруҳлар ва йўлакларда нутқ ва ёзиш, билимни ривожлантириш, ижод, қурилиш, конструкциялаш ва матеаматика, сюжет ўйинлари, кутубхона каби кўплаб марказлар мавжуд.

"Сергелида бир йўла иккита МТТнинг очилиши яна 600 нафар болалар сифатли мактабгача таълим олиш имкониятига эга бўлишини англатади. Шунингдек, қисқа муддатли гуруҳлар очилиб, уларга 240 нафар болалар қабул қилинади", дея таъкидлади очилиш маросимида нутқ сўзлаган  Агриппина Шин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳноза Мирзиёева

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг