Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар тўғрисида изоҳ берилди
Жамият
−
24 Май 2019
4253Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳудудида жойлашаган ёғоч уйларнинг бузилишига оид хабарлар тарқалган эди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган масала юзасидан воқеа жойига чиқиб, ёғоч уйларнинг бузилишига оид масалани ўрганди ва муддатдан олдин демонтаж ишлари бошланганлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ киритди.
“5-уй 7-хонадон эгаси Усмон Мўминовга бузилаётган 3 хонали уй-жойи ўрнига умумий майдони каттароқ бўлган 28 та кўп қаватли уйнинг юқори қаватларидан хонадонлар таклиф этилган. Бироқ, рафиқаси диабет касалига йўлиққани сабабли у пастки қаватлардан 3 хонали уй сўрамоқда. Икки кун давомида Мўминовлар оиласи ўзлари танлаган янги уйга кўчишади.
22-уй, 6-хонадон эгаси Отабек Ниёзалиев эски, ёнғин хавфли юқори бўлган ёғоч уйлардан қулай шароитли, сифатли, янги уйларга кўчаётганидан хурсандлигини билдирди. Лекин унга кўчишдан олдин янги уйга эгалик ҳуқуқини таъминлайдиган ҳужжатни тақдим этишларини сўрамоқда. Масъуллар тез орада бу муаммо ҳал этилишини айтишди, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Шунингдек, ҳокимлик томонидан фуқаролар яшаб турган уйда муддатдан олдин демонтаж ишларини бошлаб юборган мутасадди шахсларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.
Ҳозирги кунда ёғочли уйларда истиқомат қилган 32 оиладан 29 таси қулай, сифатли ва майдони каттароқ бўлган янги уйларга кўчирилди. Янги қурилган уйларга кўчирилган 18 нафар хонадон эгаларида туман ҳокими ўринбосари томонидан имзоланган кафолат хати мавжуд.
Бир ярим ой муддат ичида ушбу оилаларга ҳам мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади” дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь