Сербияда ўқувчи отишма уюштириши оқибатида 9 ўсмир ҳалок бўлди (фото)
Олам
−
03 Май 2023
5917Сербиянинг Белград шаҳрида мактаблардан бирида ўқувчи уюштирган отишма оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Вечерне Новости” хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 3 май куни эрталаб Белграднинг Вракар маҳалласидаги Владислав Рибникар мактабида юз берган. 14 ёшли ўсмир отасининг тўппончасидан ўқ узган.
Ота-оналарнинг сўзларига кўра, отишма оқибатида 16 бола жароҳатланган. Ўқувчилардан бири бошидан жиддий жароҳат олиб, оғир аҳволда реанимацияда ётибди. Яна иккитаси ўқдан жароҳат олган.
Келтирилишича, еттинчи синф ўқувчиси гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. Маълумотларга кўра, унинг оиласида ҳеч қандай муаммо бўлмаган, унинг ота-онаси шифокор бўлган.
Ўсмир ҳозирда ҳибсга олинган. Унинг ўзи психопат бўлгани учун ўт очганини айтган.
Ҳодисадан кейин мактаб онлайн режимга ўтказилиб, ота-оналарга фарзандларини у ерга юбормаслик тавсия қилинган.
LiveБарчаси