Сентябрь ойида мол гўшти 3,1 фоизга қимматлади
Жамият
−
02 Октябрь
2456Ўзбекистонда 2024 йил сентябрь ойи якунларига кўра, инфляция 1,23 фоиз даражасида қайд этилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Билдирилишича, йиллик инфляция (2023 йил сентябридан) деярли ўзгармади — 10,46 фоиз (бир ой аввал 10,47 фоиз эди), йил бошидан (январь-сентябрь) эса нархлар ўртача 6,77 фоизга ошган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўтган ойда ўртача 1,4 фоизга ошган (йиллик ҳисобда — 2,4 фоизга ўсиш). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи 0,8 фоизга (8,4 фоиз), пулли хизматлар нархи 1,5 фоизга (28,7 фоиз) ошган.
Гўшт нархи юқори суръатларда ўсишда давом этмоқда: мол гўшти — 3,1 фоизга (август ойида — 5,3 фоиз), қўй гўшти — 2,8 фоизга (август ойида — 4,9 фоиз) қимматлаган. Йил бошидан буён мол гўшти нархи 11,3 фоизга, қўй гўшти нархи эса 11,9 фоизга ошган.
Дори-дармонлар ҳам нархи юқорилаётган маҳсулотлар қаторидан ўрин олган, хусусан, сентябрь ойида у 1,2−1,9 фоиз (йил бошидан — 24,7 фоиз) оралиғида ошган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, метан гази ойига 0,5 фоизга (йил давомида – 35,8 фоизга), бензин – 0,2-2,4 фоиз оралиғида ёки ўртача 0,8 фоизга (+13,8 фоиз) қимматлаган.
LiveБарчаси