Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
• “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
• “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;
• “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”;
• “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.