Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлиси бошланди

Жамият

image

Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган: 

•    “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”; 

•    “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;

•    “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”;

•    “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”;

•    “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонунлари.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг