Сенатнинг навбатдаги мажлиси қачон чақирилиши маълум бўлди
Жамият
−
27 Сентябрь
2401Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 30 сентябрь куни чақирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисда Сенатнинг эллик саккизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 30 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Билдирилишича, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.
Жумладан, қишлоқ хўжалиги кооперативи, темирйўл транспорти, халқаро битимларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар ҳамда бир қатор бошқа қонунлар кун тартибидан ўрин олган.
Шунингдек, сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш масаласини ҳам кўриб чиқишни режалаштирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь