Сенат Сардоба тошқинидан жабр кўрган тадбиркорларнинг зарари бюджетдан қопланишини маъқуллади
Жамият
−
26 Май 2021
4338Сенат Кенгаши Сардоба тошқинидан жабр кўрган тадбиркорларнинг зарарини қоплаш учун талаб этиладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, мажлисда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба сув омбори” тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар кўриб чиқилган.
Жорий йил апрелида Сирдарё вилоятида сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида Ҳукумат комиссияси томонидан балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағ миқдори (126 млрд сўм) ҳисоблаб чиқилган.
Сенат Кенгаши талаб этиладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.
Эсатиб ўтамиз, аввалроқ Сардоба сув омбори ёрилиши айбдорларига суд ҳукми ўқилганди.