“Ўзбекистон темир йўллари” янги электричкалар сотиб олади

Жамият 3677
image

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан яқин келажакда янги ҳаракат таркиб (электричка)ларни сотиб олиш режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Хитой, Жанубий Корея, Беларусь ва Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бу турдаги ҳаракат таркибларнинг техник хусусиятлари ва нарх сиёсати батафсил ўрганиб чиқилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатда қуйидаги йўналишларда электропоездлар ҳаракатланади:

Тошкент – Хожикент, Тошкент – Ховос, Тошкент – Гулистон, Тошкент – Бекобод, Тошкент – Ангрен, Тошкент – Сирдарё.

2020 йилнинг ёзидан бошлаб эса Фарғона водийсидаги электрлаштирилган халқа темир йўли Наманган – Андижон – Марғилон – Қўқон йўналиши бўйича ҳам электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 3
Теглар
t
×