Сенат Президент фармонини тасдиқлаб берди

Жамият

image

Олий Мажлис Сенати аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқди.

Мазкур фармонда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вазирликнинг бўлинмаларини ташкил этиш назарда тутилаётганлиги сабабли фармон парламент аъзолари томонидан кўриб чиқилди.

Бу ҳужжат ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилганлиги ҳамда маҳалла ва оила институтини мустаҳкамлашга кўмаклашиши таъкидланди.

Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Суратлар муаллифи: Баҳодир Аҳмедов


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат ялпи мажлис

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг