Сенат олти эркак томонидан зўрланган келин масаласига муносабат билдирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Андижон вилоятида олти эркак 5 ойлик келинчакни зўрлашда гумонланаётгани ҳақида хабар берган эдик. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Жамоатчиликни ғазаблантирган ушбу ҳолат бўйича Олий Мажлис Сенати расмий муносабат билдириб, вазият назоратга олинганини маълум қилди.

“Андижон вилояти Андижон тумани “Қорақалпоқ” МФЙ ҳудудидаги Зарипак кўчасида жойлашган дала шийпони да беш нафар эркак 18 ёшли келинни зўрлагани ва жабрланувчи қонунбузарларга нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаат қилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди”, дейилади юқори палата Матбуот хизмати хабарида.

Бугун, 17 май куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасига дастлабки маълумотларни тақдим этган.

Маълумот учун, мазкур воқеа жорий йилнинг 13 май куни содир бўлган. Гумонланувчилар эса ўша куни “Қорақалпоқ” МФЙ ҳудудига борганини айтиб, жабрланувчи билан жинсий алоқа қилганини рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

1340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг