Сенат мухолифат тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 25 июнь куни Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Ушбу қонун билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда сиёсий партиялар фаолиятига оид 5 та қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳасининг ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш каби қўшимча ҳуқуқ берилади.

Шунингдек, ушбу фракциянинг вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши, ҳар чоракда “ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида масала киритиши ҳам назарда тутилмоқда.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида партиясини парламентдаги мухолифат, деб эълон қилганди.

Дилшод Ҳакимов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қонунчилик палатаси Олий Мажлис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг