Сенат ИИО ходимларини тасвирга олиб тарқатишни тақиқлайдиган қонунни қайта кўриб чиқишга юборди
Жамият
−
16 Август
4191Бугун, 16 август куни Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди ва қайта кўриб чиқишга юборди. Бу ҳақда Сенат мажлисидан QALAMPIR.UZ журналисти хабар берди.
Сенатор Толибжон Мадумаров қонунни қайтариш ва яна қайта ишлашни таклиф қилди.
Билдирилишича, қонун қайта кўриб чиқиш учун қайтарилган. Эндиликда парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси орган ходимларини фото ва видеога олиб интернетда тарқатишни тақиқлаш бўйича қонунни “хаспўшлаш”га уриниб, бу борадаги “хориж тажрибаси”дан бир неча мисоллар келтирган эди. Жумладан, унда бу каби қонун Буюк Британия, Франция ва Германия сингари ривожланган мамлакатларда ҳам мавжудлиги қайд этилган. BBC Ўзбек хизмати Сенат эълон қилган мисолларни текшириб, ушбу маълумотларнинг ёлғон ёки ноаниқлигини аниқлаганди.