Сенат Ғаниевга келганда ўзи чиқарган қонунни ўзи унутди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўзи қабул қилган қонунларни ўзи унутмоқда. Кеча, 30 сентябрь куни Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев ўтказган йиғилиш, унда тилга олинган масалалар, хусусан рўмол ўраган аёлларга нисбатан билвосита тазйиқ Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида муҳокама қилинди. Аммо на Сенат раиси Танзила Норбоева ва на бошқа сенаторлар яқиндагина қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларни тилга олди. 

Улар йиғилишда қабул қилинган қонунни хотирлашни унутгандир, аммо бўлаётган айрим воқеалар мансабдорларнинг кўп қисми қабул қилинаётган қонунлар билан танишиб чиқмаганини кўрсатмоқда. 

Ҳолбуки, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонунинг 3-моддасида руҳий зўравонлик тушунчаси келитирилган бўлиб, унда шундай дейилади: 

руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик).

Ғаниевнинг айтганлари сизнингча руҳий зўравонликка мос келадими? 

Бу масалага тез орада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гавҳар Алимова аниқлик киритади. Сенатор билан интервьюни QALAMPIR.UZ'да томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниевга Сенат томонидан қатъий огоҳлантириш берилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат Шуҳрат Ғаниев

Баҳолаганлар

618

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг