Сенат 25-ялпи мажлисда кимларнинг “сиқиб сувини ичади?”

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 14 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда бугун, 10 декабрь куни Сенат Кенгашининг мажлисида маълум қилинган. 

Ялпи мажлисда сенаторлар қуйидаги қонун ҳужжатлари ҳамда муҳим масалаларни муҳокама қилади:


•    “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тўғрисида”ги;
•    “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун хужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги;
•    “Давлат божи тўғрисида”ги;
•    “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги;
•    “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги;
•    “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги;
•    “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.

Бундан ташқари, Сенат аъзолари нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши, баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонунларни муҳокама қилади.  

Сенаторлар томонидан Сурхондарё вилояти Термиз туманининг чегарасини ўзгартириш, Термиз шаҳрининг чегарасини кенгайтириш ҳамда уларнинг чегараларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.  

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Руслан Давлетовнинг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, шунингдек Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсуновнинг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилади.

Сенаторлар сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини ҳам муҳокама қилади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг йигирма бешинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.

Кенгаш томонидан Сенат қўмиталарига ялпи мажлисда муҳокама учун масалаларни тайёрлашда ҳудудий манфаатларни ҳимоя қилиш, ҳудудлар аҳолисини ташвишга солаётган муаммоларни очиб бериш, шунингдек уларни ҳал этиш бўйича ижро ҳокимияти органлари учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи мажлис Сенат

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг