“Сен қаҳрамонсан!”. Истеъфога чиқаётган Жонсон Зеленский билан гаплашиб олди

Олам

image

Бугун, 7 июль куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Британия ҳукумати маълум қилди.

Қайд этилишича, Жонсон Зеленскийга Британия Украинани қатъий қўллаб-қувватлашини билдирган.

“Бош вазир бугун тушдан кейин Президент Зеленский билан гаплашиб, Буюк Британиянинг Украинани қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади”, дейилади хабарда.

Жонсоннинг таъкидлашича, Буюк Британия зарур бўлган вақтгача мудофаа ёрдамини Украинга етказиб беради. Келгуси ҳафталарда ғалла блокадасини тугатиш учун қиланаётган ишлар ҳам давом этади.

Шунингдек, Бош вазир Президент Зеленскийга эркинликни қўллаётгани, дўстлиги ва Украина халқининг меҳрибонлиги учун миннатдорлик билдирган.

“Президент Зеленский ҳам Бош вазирга Украина бўйича қатъий ҳаракати учун миннатдорлик билдириб, Украина халқи Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари учун миннатдор эканини айтди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишинча, Бош вазир суҳбатни Президент Зеленскийни мақташ билан якунлаган: “Сен қаҳрамонсан, сени ҳамма севади!”, деган у Зеленскийга қарата.

Маълумот учун, Жонсон истеъфоси ҳақида эълон қилар экан, у кетгач ҳам Британия Украинага ёрдам беришда давом этишини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 июль куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон истеъфога чиқишга рози бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг